Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жеффри Эпштейн Исроил махсус хизматларига ишлаган – Такер Карлсон

Жеффри Эпштейн Исроил махсус хизматларига ишлаган – Такер Карлсон

“Ва шу билан бирга у АҚШ давлат департаменти ва МРБнинг қатор юқори мансабдор шахслари билан жуда яқин муносабатларда бўлган. Эҳтимол унинг қўлида қандайдир уятли компрмат бўлган ва ундан маълум бир чет давлат манфаатида фойдаланиш мумкин бўлган...

Сўнгги вақтда бизнинг жамиятда бу ҳақида очиқ гапириш қандайдир “тақиқланган мавзуга” айланиб қолмоқда. Лекин бизнинг сўрашга ҳаққимиз бор. Чунки биз қул эмасмиз, биз эркин фуқаролармиз. Бу бизнинг ҳуқуқимиз.

Айтинглар очиқ, ўзи бирор нима бўлганми ёки йўқми”, - деди таниқли журналист TPUSA саммитида талабалар олдида сўзлаган нутқида.

Ж.Эпштейн АҚШнинг қатор бойлари, мансабдор шахслари вояга етмаганлар орасида жинсий яқинликлар ташкил этишда айбланиб ҳибсга олинган ва қамоқхонада вафот этган. Ушбу иш тафсилотлари махфийлаштирилган.

Трамп президент бўлса, уларни очиқлашни ваъда берган эди, лекин бу ҳалигача амалга ошмади.

Киритилди: 20:55 12.07.2025. Ўқилди: 1122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!