"Биз Taurus ракеталари қаерда ишлаб чиқарилишини биламиз...Ўйлаб кўришсин," дея таъкидлади сиёсатчи РИА "Новости" билан суҳбатда.
Ушбу сўзлар билан Россиянинг собиқ бош вазири ва собиқ ФХХ директори Сергей Степашин Германия канцлерига огоҳлантириш юборди.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди ва тегишли чоралар кўради. Степашин Германияни бу қарорни яна бир бор чуқур ўйлаб кўришга чақирди.
Бироз олдин Фридрих Мерц Украинага Россиянинг ички ҳудудларига зарба беришга қодир узоқ масофали ракеталар етказиб беришини ва бу Германиянинг урушга аралашганини англатмаслигини айтган эди...