The Daily Telegraph нашри маълумотларига кўра, Оқ уй Трамп Москва ва Киев ўртасидаги музокараларда воситачилик қиладиган бўлса, Украина эҳтимол ўз ҳудудларининг бир қисмини Россияга беришга рози бўлишига тўғри келишини билдирган. Бу Россия армиясининг Луганск, Донецк, Херсон ва Запороже вилоятларидаги муваффақиятлари билан боғлиқ.
"Украинанинг Европадаги иттифоқчилари бу позициядан хавотир билдирмоқда, улар Трамп бу каби келишувни Киевнинг розилигисиз мажбуран қабул қилдиришга ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлашмоқда. Шу сабабли низони ҳал этиш учун Брюссел томонидан муқобил режа таклиф қилиниши мумкин", дейилади мақолада.