Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

30 август футбол тақвими: марказий учрашувлар ва трансляциялар

30 август футбол тақвими: марказий учрашувлар ва трансляциялар

30 август куни футбол мухлисларини Ўзбекистон кубоги, Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси, Италия А Серияси, Германия Бундеслигаси, Франция Лига 1 ҳамда Туркия Суперлигасида бир қатор қизиқарли учрашувлар кутиб турибди.

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичида бугун яна икки баҳс ўтказилади. Соат 18:00 да "Сўғдиёна" "Жайхун"ни қабул қилади. Учрашув Sport TV орқали намойиш этилади, баҳсни Муҳаммадёр Солиев шарҳлайди. Соат 19:00 да эса "Навбаҳор" ва "Насаф" чорак финал йўлланмаси учун курашади. Ўйин Futbol TV орқали эфирга узатилади, шарҳловчилар — Дилшод Тўхтабеков ва Абдурашид Одилов.

Англия Премьер-лигасининг 2-турида соат 18:00 да "Челси" — "Брайтон", "Сандерленд" — "Фулҳэм" ва "Лидс Юнайтед" — "Брентфорд" учрашувлари бошланади. "Челси" — "Брайтон" баҳси Setanta орқали Ориф Толипов шарҳида намойиш этилади. Соат 21:30 да эса "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ипсвич Таун"ни қабул қилади. Ушбу баҳсни ҳам Setanta телеканали Ориф Толипов шарҳида эфирга узатади.

Ла Лига 3-турида соат 20:00 да "Реал" "Малага" билан куч синашади. Учрашув Zo'r TV орқали Ҳасан Турдалиев шарҳида намойиш этилади. Соат 22:30 да "Депортиво" — "Валенсия", 00:30 да эса "Сельта" — "Атлетик Бильбао" баҳслари ўтказилади.

Италия А Сериясининг 2-турида соат 21:30 да "Наполи" — "Комо" учрашуви бўлиб ўтади. 23:45 да "Кальяри" "Интер"ни, "Лацио" эса "Женоа"ни қабул қилади.

Бундеслиганинг 1-турида соат 18:30 да "Фрайбург" ва "Вердер" ўзаро баҳслашади. Ушбу учрашув Sport TV орқали Санжар Маҳмудхонов шарҳида кўрсатилади. Соат 20:30 да "Аугсбург" — "Шальке 04" ўйини старт олади.

Франция Лига 1 мусобақасида соат 18:00 да "Париж" — "Ницца", 20:15 да "Ренн" — "Ле Ман", 23:45 да эса "Монако" — "Марсел" учрашувлари ўтказилади.

Туркия Суперлигасининг 3-турида соат 23:30 да "Самсунспор" — "Фенербаҳче" ва "Истанбул Башакшеҳир" — "Қосимпошо" баҳслари бошланади.

Киритилди: 12:19 30.08.2026. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!