Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон қозоғистонлик қизга пул ўтказиб берди

Ўзбекистон қозоғистонлик қизга пул ўтказиб берди

Қозоғистонлик енгил атлетика вакили Аделина Земс 2025 йилда Тошкентда ўтказилган «Геннадий Арзуманов хотира турнири» ва «Silk Road to Tokyo» мусобақаларида қўлга киритган ғалабалари учун ваъда қилинган пул мукофотларини қўлга киритди. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.

Атлетиканинг ёш юлдузи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Ўртоқлар, ниҳоят шу кун ҳам келди! Ўтган йили Тошкентда қўлга киритган мукофот пулларимизни Ўзбекистон федерациясидан олдик! Масала ёпилди», — деб ёзди спортчи Instagram’даги сторисида.

Постда келтирилган маълумотга кўра, Аделинага тўланган умумий мукофот пули 1500 долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтган мусобақаларда беш карра Осиё чемпиони бўлган Земс икки турнирда ҳам юқори натижа қайд этган. «Геннадий Арзуманов хотира турнири»да у ўзининг асосий йўналиши — 400 метрга барьерли югуришда олтин медални қўлга киритган.

Халқаро «Silk Road to Tokyo» мусобақасида эса Аделина бирданига учта олтин медаль ютиб, алоҳида ажралиб турди: 400 метрга барьерли югуришда, аёллар ўртасидаги 4×400 метр эстафетасида ҳамда аралаш 4×400 метр эстафетасида ғолиб бўлди.

Мазкур стартлардаги ғалабалар учун Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси спортчига мукофот пули тўлаши керак эди. Бироқ тўлов маълум муддат кечикди ва Аделина ўз ҳаққи бўлган маблағни шу кунларга қадар кутиб туришга мажбур бўлди.

Киритилди: Бугун 09:34. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!