Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

100 минг гектарга четдан келтирилган юқори ҳосилдор уруғлик чигит экилиши айтилди

100 минг гектарга четдан келтирилган юқори ҳосилдор уруғлик чигит экилиши айтилди

Президент раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилганидек, бугунги кунда четдан юқори ҳосилдор уруғлик чигит келтириб, 100 минг гектарга экиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилоятида 8 минг гектарга чигит тўлиқ экиб бўлинган. Андижон вилоятида экиш яқинда тугатилади. Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида экиш ишлари 10 фоиз, Қашқадарё, Наманган, Фарғонада 30 фоиз, Бухоро, Жиззах ва Сирдарёда 60 фоизга ҳам бормаслиги таъкидланди.

Мутасаддиларга бу борадаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Киритилди: 18:09 16.04.2024. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!