Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади

Тожикистонда энергия таъминоти билан боғлиқ вазият қўшни Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш орқали маълум даражада яхшиланди, деб хабар берди «Азия Плюс» 15 декабр куни мамлакат Энергетика ва сув ресурслари вазирлигига таяниб.

Айни пайтда Тожикистон Ўзбекистондан 2 миллион кВт·соат электр энергияси олмоқда.

Бундан ташқари, Энергетика вазирлиги энергетика вазирлари даражасида Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергиясини етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилганини маълум қилди. Ҳозир ушбу мамлакатлардан етказиб бериш билан боғлиқ техник масалаларни ҳал қилиш устида иш олиб борилмоқда.

Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади. Туркманистон ва Қозоғистон электр энергияси транзитини таъминлаш учун Ўзбекистон энергетика тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини ҳисобга олган ҳолда масалаларни мувофиқлаштириш зарур.

Энергетика вазирлиги Тожикистон энергетика тизимининг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими (БЭТ) доирасида бундай масалаларни автоматик равишда ҳал қиладиган параллел ишлаши республиканинг шимолий линиялари минтақавий «энергия ҳалқаси»га қўшилгандан сўнг йўлга қўйилишини айтди.

Тожикистоннинг Марказий Осиё БЭТга 2026 йил биринчи чорагида тўлиқ қўшилиши кутилмоқда.

Киритилди: 23:44 15.12.2025. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!