Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) хабарига кўра, Украина Ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳамкорликда ўтказилган амалиёт натижасида Новороссийск портида Суб Сеа Бабй денгиз дронлари ёрдамида 636.3 “Варшавянка” синфидаги Россия сувости кемасига зарба берилган.

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган. СБУ маълумотига кўра, мазкур сувости кемаси бортида Россия Украинага ҳужумларда қўллаб келаётган “Калибр” қанотли ракеталари учун тўртта учириш қурилмаси бўлган.

СБУ, шунингдек, аввал ушбу сувости кема аннекция қилинган Қримдаги Севастополда жойлашганини, бироқ Сеа Бабй денгиз дронларининг муваффақиятли махсус амалиётлари сабабли кейинчалик Новороссийскка кўчирилганини қайд этди.

Украина Хавфсизлик хизмати ҳисоб-китобларига кўра, халқаро санкцияларни инобатга олган ҳолда, ҳозирда шундай сувости кемасини қуриш нархи 500 миллион долларгача етиши мумкин.

Киритилди: 22:44 15.12.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!