Президент матбуот хизмати раҳбарига кўра, давлат раҳбари оғир шароитларга қарамай, илмга чанқоқлик ва матонат кўрсатган боланинг ҳаракатларидан жуда мамнун бўлган. Шу боис, Садир Жапаров уни президент арчасига таклиф қилишни, шунингдек, давлат раҳбари номидан совға топширишни буюрган.
Маълумотга кўра, болакай Ош вилоятининг Коо-Чати қишлоғида яшайди ва 4-синфда таҳсил олади.