Сиднейдаги пляжда содир этилган ҳужумни ота ва ўғил уюштирган — Австралия полицияси.
BBC'нинг хабар беришича, якшанба куни Сиднейдаги пляжда амалга оширилган қуролли ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, шунингдек, отишмани амалга шахслардан бири ҳам ўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни икки киши амалга оширган.
Полициянинг брифингида маълум қилинишича, 50 ёшли эркак, отишмани уюштирган шахслардан бири воқеа жойида отиб ташланган, унинг 24 ёшли ўғли эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Ҳужумдан сўнг яна 40 нафар одам шифохонада қолмоқда, улар орасида икки нафар полициячи ҳам бор.
"Ҳужум пайтида пляжда яҳудийларнинг Ҳанука байрами нишонланаётган эди. Расмийлар якшанба кунги отишмани “мақсадли антисемит ҳужуми” сифатида баҳолади", дея ёзмоқда BBC.