Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилиши ҳақида маълумот берилди

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилиши ҳақида маълумот берилди

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +13...+18 даража илиқ бўлади. Фақат республика шимолида ҳаво ҳарорати +2...+7 даража илиқдан юқори бўлмайди.

Эртага Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво кириб келиши бошланади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати юқори бўлиши сақланиб туради, фақат республика шимолида ҳарорат -3 даража совуқ +2 даража илиққача пасаяди.

Якшанба куни республиканинг кўплаб вилоятларининг баъзи жойларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +5...+10 даража илиққача пасаяди, шимолда -3 даража совуқ +2 даража илиқ атрофида бўлди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, шанба куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёғнгарчилик кузатилади (ёмғир, қорга айланиши мумкин), кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари асосан +2...+6 даража илиқ, кундуз кунлари 7-8 февралда +13...+16 даража илиқ, 9 февралда +8...+10 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 11:20 07.02.2025. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!