Бугун, 4 ноябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий босқич 4-тур учрашувлари давом эттирилади.
ZO'R TV телеканали навбатдаги ўйин кунида иккита баҳсни жонли эфирда намойиш этади.
Телеканал дастурига кўра, дастлаб Грециянинг АЕК клуби ва Мадриднинг "Реал" жамоаси ўртасидаги учрашув трансляция қилинади.
Шунингдек, Германиянинг "Лейпциг" клуби Англиянинг "Манчестер Сити" жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс ҳам телеканал орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
ЕЧЛ. Умумий босқич. 4-тур
4 ноябрь, чоршанба
22:40. АЕК – "Реал" — ZO'R TV
5 ноябрга ўтар кечаси
00:55. "Лейпциг" – "Манчестер Сити" — ZO'R TV
Кўрсатилган вақтлар жонли эфир бошланишини англатади. Барча вақтлар Тошкент вақти билан берилган.