Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга санкция берди

Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга санкция берди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябр куни Imarat Development қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқарди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Марат Ҳамдамов аввалроқ процессуал тартибда қўлга олинган эди.

Мазкур жиноят иши 1 ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 192-11-моддаси (Ваколатини суиистеъмол қилиш) билан қўзғатилган.

“Imarat Development” МЧЖ қурилиши белгиланган хонадонларни мижозларга шартномада кўрсатилган муддатларда топширмагани айтилмоқда.

Шунингдек, харидорлар компаниянинг лойиҳаларидан бири Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида амалга оширилаётганига қарамай, гўёки пойтахтда жойлашгандек тақдимот қилинганини айтишган.

Киритилди: Бугун 15:40. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!