Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ҳозирча расмий таклиф олмаганлигини, бироқ бу масала Қозоғистон билан бўлажак алоқалар чоғида муҳокама қилиниши мумкинлигини айтди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилотининг Анқарадаги саммитида Россияни мазкур тузилма таркибига киритишни таклиф қилганди.
Қозоғистон президенти Россия асрлар мобайнида турк дунёси билан яқин алоқаларга эга бўлганини ва ушбу давлат қўшилиши ташкилот нуфузини кўтаришини қайд этганди.