Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Майли мени ўлдиришсин. Лекин... "

"Майли мени ўлдиришсин. Лекин... "

Майли мени ўлдиришсин. Лекин, агар халқ биз билан бўлса, ҳатто улар мен каби минглаб одамларни ўлдирсалар ҳам, душман барибир ҳеч нарса қила олмайди, -деди Пезешкиан

Эрон президенти ўзига нисбатан таҳдидлардан қўрқмаслигини билдириб, халқ қўллаб–қувватласа, унинг ўрнида минглаб одам ҳалок бўлса ҳам, душман мақсадига эриша олмаслигини айтди. Шунингдек, у ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги учун маданий муассасаларда, ҳатто ўз кабинетида ҳам электрни ўчиришга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, асосий вазифа – ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш.

"Агар керак бўлса, мен ҳатто ўз офисимда ҳам электрни узиб қўяман, лекин ишлаб чиқариш сиклининг тўхташига йўл қўймайман. Биз ишлаб чиқариш жараёнининг тўхташига йўл қўймаслигимиз керак" - деди Эрон президенти.

Киритилди: 21:59 03.11.2026. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!