Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский “Яндекс” маълумотлар марказига берилган зарба ҳақида изоҳ берди

Зеленский “Яндекс” маълумотлар марказига берилган зарба ҳақида изоҳ берди

Украина Россиянинг, жумладан, маълумотлар марказларига берган зарбаларига жавоб қайтараётганини президент Владимир Зеленский маълум қилди.

У бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг Россиянинг Рязань вилоятидаги “Яндекс” маълумотлар марказига берган зарбасига изоҳ берар экан, айтди.

“Улар бизнинг маълумотлар марказларимизга зарба берган ва ҳануз зарба бермоқда. Биз ҳам жавоб қайтардик. Барча тафсилотларни айта олмайман”, — деди Зеленский.

Шу тариқа, президент мазкур ҳужум Украинанинг Россия қўшинлари зарбаларига жавобан кўзгули ҳаракатларининг бир қисми бўлганини тасдиқлади.

Шу билан бирга, Зеленский операция тафсилотларини ошкор қилмади ва унинг натижаларига аниқлик киритмади.

Киритилди: 19:46 09.10.2026. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!