Украина Россия билан янги асирлар алмашинувини тайёрламоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб зарур ҳужжатлар ва рўйхатларни тайёрлаб бўлган ҳамда Россия томони билан мунтазам алоқа ўрнатган.
Зеленский аввал амалга оширилган алмашинувлар натижалари муҳокама қилинганини ва янги босқичга тайёргарлик давом этаётганини айтди. У яқин вақт ичида Россия ва вақтинча босиб олинган ҳудудлардаги украин фуқароларини уйига қайтаришга умид билдирди.
Президентга кўра, журналистлар, давлат хизматчилари ва ҳарбийлар каби турли тоифадаги фуқароларни қайтариш устида иш олиб борилмоқда.
Аввалроқ Зеленский Россияда 7 минг украин ҳарбий асири, Украинада эса 4 мингга яқин россиялик асир борлигини маълум қилган эди.