Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда. Ҳужумчи Килиан Мбаппе жамоа ичида қийинчиликларга дуч келмоқда — у кўпинча яккаланиб қолган, бу эса ҳатто майдонда ҳам сезилмоқда, деб ёзади Madrid Universal.

Бундан ташқари, манбанинг хабар беришича, «қаймоқранглилар» футболчилари франциялик юлдузни эмас, балки Винисиус Жуниорни ўз етакчиси деб ҳисоблашади. Бош мураббий Альваро Арбелоа Мбаппе жароҳати сабабли сафда бўлмаган даврда жамоада ижобий динамика яратишга муваффақ бўлганди. Ўша вақтда Винисиус қўшимча масъулиятни ўз зиммасига олиб, жамоадошларини ўз атрофида жипслаштира олди. Килиан эса Испания пойтахтидаги фаолияти давомида ҳали бундай натижага эриша олгани йўқ.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!