Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш шартини айтди

Зеленский Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш шартини айтди



Украина президенти Володимир Зеленский Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш эвазига АҚШдан Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар сўраган. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, агар Россия Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатса, Киев ҳам Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни бас қилишга тайёр.

Зеленский, шунингдек, АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни таклиф қилган. Украина уларнинг ҳақини тўлашга тайёрлигини билдирган.

Киритилди: 19:36 02.11.2026. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!