«Келинг, ҳамма нарсани ўз номи билан атайлик. Полшада йиллар давомида демократия ва қонун устуворлигини йўқ қилишни истайдиган ташкилот ва сиёсатчилар фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг дунёдаги россияпараст кучлар орасидан ёрдам топаётгани ҳам тасодиф эмас. Бугун эса ушбу можарода улар россиялик ботлар армияси ёрдамидан баҳраманд бўлмоқдалар», — деди Полша бош вазири Доналд Туск халққа қилган мурожаатида.
Шунингдек, Туск Полшада “конституциявий тўнтариш” юз берганини айтган Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевдан иқтибос келтирди.
«Брюссел боқимандаси Тускнинг либераллари “Партия ва адолат” тарафдори бўлган консерваторларни эзиб ташламоқда. Афтидан, бунга уларнинг бандерачиларга бўлган нафрати ҳам сабаб бўлган. Қўлланилаётган усул эса неонацист Украинадаги билан айнан бир хил: Конституциявий трибунал ваколатларини бекор қилиш», — деб ёзган эди Медведев Полшадаги воқеаларга изоҳ берар экан.