Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Радада «қийин» қонунлар кўриб чиқилишини маълум қилди

Зеленский Радада «қийин» қонунлар кўриб чиқилишини маълум қилди

Бу ҳафта Украина Олий Радаси еттита қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Мамлакат президентининг айтишича, улар «Украинага ҳамкорларидан келадиган маблағлар»ни англатади. Агар Украина қонун чиқарувчилари ушбу қонунларни қўллаб-қувватласа, Киев бир неча миллиард АҚШ доллари миқдорида ёрдам олиши мумкин, деб ёзди Владимир Зеленский Telegram’да.

«Бу миллий аҳамиятга эга масалалар. (…) Ушбу чораларнинг айримлари қийин, ёқимсиз ва оммабоп бўлмаслиги мумкин. Аммо ҳозирги вазиятда уларсиз мудофаа эҳтиёжларини қондириш ва Украинанинг тикланиш имкониятини таъминлаш мумкин эмас», — деди Украина президенти.

AFP агентлиги эслатишича, Украина бюджети тақчиллиги асосан мудофаа соҳасидаги 23 миллиард евролик маблағ етишмаслиги туфайли юзага келган. Шу билан бирга, Украина армиясини 2027 йил январь ойига тайёрлаш учун 8–10 миллиард доллар керак. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларга маош тўлаш ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларига нафақалар ажратиш учун яна қарийб 20 миллиард доллар зарур.

Август ойи охирида Дания, Латвия, Литва, Норвегия, Финляндия ва Эстония раҳбарларининг Киевга ташрифи чоғида Владимир Зеленский Европа Иттифоқидан 30 миллиард евро олишни кутаётганини айтган эди. Бу маблағ икки йилга мўлжалланган 90 миллиард евролик кредит доирасида ажратилиши керак.

Ўша пайтда Украина президенти ушбу маблағларни ажратиш «тегишли қонунчиликнинг қабул қилиниши»га боғлиқ эканини ҳам таъкидлаган эди.

Киритилди: 07:03 17.09.2026. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!