Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмага ташриф буюрди

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмага ташриф буюрди

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз туғилиш, илк қадамлар, боғча, мактаб, мослашувнинг мураккаб даври, ниҳоят, касб танлаш ва илк меҳнат кунларигача давом этадиган улкан ҳаёт йўли акс эттирилди.

Меҳмонлар хавфсизлик ҳисси, яқинлар меҳри, таълим олиш, мулоқот қилиш ва ўз келажагини танлаш имконияти каби асосий эҳтиёжлар ортида давлат ва жамиятнинг узлуксиз масъулияти мужассам эканини кўрдилар. Бу шундай йўлки, унда ҳар бир қонун, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларидаги ҳар бир ислоҳот боланинг эртанги куни имкониятларга тўла бўлгандагина ҳақиқий маъно касб этади.

Шундан сўнг меҳмонлар катта «қоғоз» қайиқча ёнига келиб, ўзларининг энг эзгу орзу-тилакларини ёздилар ва унга илиб қўйдилар. Гўё шу тариқа умумий умидлар мужассам бўлган қайиқчани катта сафарга кузатгандек бўлдилар.

Киритилди: 18:28 23.10.2026. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!