Эронга берилган зарбалардан сўнг юзага келган заҳарли ёғингарчиликлар ва тупроқнинг ифлосланиши ўнлаб йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg.
АҚШ ва Исроил томонидан Эроннинг нефт омборлари ва ҳарбий объектларига берилган зарбалар ҳаво, сув ва тупроққа заҳарли моддалар ажралиб чиқишига олиб келди.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, ифлосланиш бошқа ҳудудларга ҳам тарқалиши ва ўнлаб йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин.
Қизил Ярим ой шифокорлари ҳозирнинг ўзидаёқ аҳолига ёмғирнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши билан пана жойларга яширинишни, заҳарли томчилар терига тушганда эса зарарланган жойларни дарҳол оқар совуқ сув билан ювишни, шундан сўнг чуқур кимёвий куйиш ва ўювчи буғлар билан заҳарланишнинг олдини олиш учун ифлосланган кийимларни герметик ўрашни қатъий тавсия қилмоқда.