АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Менимча, ҳарбий нуқтаи назардан Украина мағлуб бўлди. Сиз буни сохта янгиликларни ўқиб била олмайсиз... Уларда 159 та кема бор эди. Ҳозир барча кемалар сув остида... Уларнинг барча самолётлари уриб туширилган», — деди АҚШ маъмурияти раҳбари.