16–17 февраль кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманлари ҳамда айрим шаҳарларига сел келиш хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.