Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Европа вакиллари Москвага боришга тайёр, фақат..."

"Европа вакиллари Москвага боришга тайёр, фақат..."

Европа вакиллари урушни тугатиш бўйича музокараларда тўлиқ иштирок этиш шарти билан Москвага боришга тайёр

Бу ҳақда Франция президенти маъмурияти Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига муносабат билдириб маълум қилди. 19 ноябр куни Путин Европа вакилларини Москвага келишга таклиф қилганини айтган эди.

Елисей саройида Россиянинг мулоқотга расмий тус бериш таклифи ижобий баҳоланган.

Париж вакилларининг таъкидлашича, Европа учун асосий шарт — Россия европаликларни музокараларда тўлақонли иштирокчи сифатида тан олиши ва уларнинг АҚШ ҳамда Украина билан ўтказиладиган кейинги музокараларда фаол қатнашишини таъминлашидир.

Киритилди: 22:10 21.11.2026. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар