Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Лукашенконинг кутилмаган баёноти

Лукашенконинг кутилмаган баёноти

Беларусь президенти Александр Лукашенко тинчликни таъминлаш бўйича музокаралар доирасида ядровий қурол ташишга қодир Россия ракеталарини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш имкониятини истисно этмади.

Франциянинг Le Point журналига берган интервьюсида Лукашенкодан Россия ўз ракеталарини Беларусь ҳудудидан олиб чиқиши, Ғарб эса ракеталари ва ядровий қуролларини Россия чегараларига яқинлаштирмаслик мажбуриятини олиши мумкинлиги ҳақида сўралди.

"Музокаралар жараёнида ҳамма нарса мумкин. Мен бундай вариантларни истисно этмайман. Асосийси — тинчлик бўлиши. Қандай қуролни ким ва қаерга олиб чиқиши эса тинчликка эришишнинг асосий омили бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ечим тарафдориман", — деди Лукашенко.

Беларусь президенти қабул қилинадиган қарорлар Украинадаги можарони ҳал этишга ва Европада барқарорликни таъминлашга хизмат қилиши зарурлигини таъкидлади.

"Энг муҳими, бу Украинадаги вазиятни тартибга солишга, одамлар ҳалок бўлишининг олдини олишга ва Европада барқарорликни таъминлашга хизмат қилсин. Чунки биз Европанинг географик марказида жойлашганмиз ва тинчлик бўлишидан жуда манфаатдормиз", — деди Лукашенко.

Киритилди: Бугун 18:34. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар