АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан совға қилинган анъанавий ўзбек айвонлари ўрнатилганини маълум қилди.
Бу ҳақда Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
«Мамлакатимиз мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан менга гўзал ўзбек айвонларини совға қилган Ўзбекистон президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирмоқчиман», — деб таъкидлади Трамп.
Оқ уй раҳбарининг маълум қилишича, ўтган ҳафта у айвонларнинг очилиш маросими ўтказилган жой устидан вертолётда учиб ўтган. Маросимда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ҳамда АҚШ ички ишлар вазири Дуглас Бергам иштирок этган.
«Айвонлар ажойиб кўринишга эга», — дея таъкидлади Америка етакчиси. Унинг қўшимча қилишича, ўзбекистонлик усталар бир неча ой давомида оилаларидан узоқда бўлиб, оғир об-ҳаво шароитида 200 йиллик тоғ ёнғоғи ёғочидан ушбу иншоотларни барпо этишган.
Трампнинг сўзларига кўра, у совғани ўзида сақлаб қолмасликка, балки жамоатчилик фойдаланиши учун тақдим этишга қарор қилган. Айвонлар Вашингтондаги Приливной бассейн ҳудудида ўрнатилган.
АҚШ президенти улар сакура гуллаган даврда турмуш қуриш таклифини билдириш, дипломатик қабуллар ва фотосуратларга тушиш учун машҳур масканга айланишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 4 июль куни АҚШ Мустақиллик декларацияси имзоланганининг 250 йиллигини нишонлади.