Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Лукашенко Путинни олиб, Киевга учиб келсин"

"Лукашенко Путинни олиб, Киевга учиб келсин"

У мени ўзи билан "олиб кетишни" таклиф қиляпти. Мен нима, чамадонманми? Шунчаки самолётга миндириб, Москвага олиб кетиш — нима учун? Бу жиддий гап эмас, дея фикр билдирди Зеленский Лукашенконинг Москвага учиш таклифи юзасидан.

«Лукашенко Путинни олиб, Киевга учиб келсин. Биз уларнинг хавфсиз кутиб олинишига кафолат берамиз. Ахир, бу — музокаралар-ку», — деди Зеленский.

Украина раҳбарининг баёноти Лукашенконинг Зеленский билан бирга музокаралар учун Москвага, Путин ҳузурига учишга ва унинг хавфсизлигига кафолат беришга тайёрлигини билдирган интервьюсига жавобан янгради.

Шунингдек, Украина президенти Беларус президенти жиддий бўлмаган нарсаларни таклиф қилаётганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 15:20. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар