Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЮНЕСКО: можаро ҳудудларида ҳалок бўлган журналистлар сони икки йилда 24 фоизга ошди

ЮНЕСКО: можаро ҳудудларида ҳалок бўлган журналистлар сони икки йилда 24 фоизга ошди

2024–2025 йилларда дунё бўйлаб можаро ҳудудларида 189 нафар журналист ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич аввалги икки йилга нисбатан 24 фоизга кўп бўлиб, 2014–2015 йиллардан бери қайд этилган энг юқори натижа ҳисобланади. Бу ҳақда ЮНЕСКО ҳисоботида маълум қилинган.

Ташкилот маълумотларига кўра, уруш ҳудудларида ҳалок бўлган журналистларнинг 40 фоизи дронлар ҳужуми оқибатида вафот этган.

Қурбонларнинг энг кўпи Фаластинга тўғри келади — бу ерда камида 62 нафар журналист ҳалок бўлган. Мексикада 17 нафар, Суданда 14 нафар, Украинада 12 нафар ва Россияда икки нафар журналист ҳаётдан кўз юмган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова эса ЮНЕСКО ҳисоботида Украина Қуролли кучлари томонидан россиялик журналистларнинг ўлдирилиши ҳолатлари эътибордан четда қолдирилганини таъкидлади.

Киритилди: 18:53 02.11.2026. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!