Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ёзувчи ва адабиётшунос Маҳкам Маҳмудов вафот этди

Ёзувчи ва адабиётшунос Маҳкам Маҳмудов вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб ва адабиётшунос Маҳкам Маҳмудов 84 ёшда вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Носир ва адабиётшунос Маҳкам Маҳмудов 1940 йилда Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган. 1947-1957 йилларда Андижон шаҳридаги Муқимий номли мактабда таълим олгач, 1957-1962 йилларда Тошкент Давлат университетида ўқиган.

Маҳкам Маҳмудов дастлаб шоир сифатида қалам тебратган. Кейинчалик у насрга ҳам ўтиб, тарихий мавзулар ва фантастик жанрда ижод қилган.

Агар унинг "Бибихоним"," Шоҳлар маликаси", "Мовароуннаҳр юлдузи", "Султон Маҳмуд Ғазнавий", "Бойсунғур ибн Шоҳруҳ", "Имом Зайниддин Ғаззолий" каби қисса, ҳикоя ва бадиалари тарихий мавзуларда яратилган бўлса, "Мен - мен эмасман"," Тескари кўзлар сайёраси", "Сирли қаср"," Мангу куй излаб" сингари асарларида эса у фантастик жанрга қўл урди.

Маҳкам Маҳмудов адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилган. Унинг "Талант ва ижод фалсафаси" (1976), "Абадият лаҳзалари" (1981), "Ҳайрат ва тафаккур" (1992) каби асарлари адабий ва илмий жамоатчилик эътиборига тушган.

Киритилди: 10:55 13.12.2024. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!