Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик ордени" соҳибаси, устоз санъаткор, бетакрор овоз соҳибаси, етук актриса ҳамда маҳоратли педагог Халилова Ойгул Темировна бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри матбуот хизмати хабар берди
Ойгул Халилова сермазмун меҳнат фаолияти давомида 2001 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони;
2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллик эсдалик кўкрак нишони;
2016 йилда Ўзбекистон Республикаси "Дўстлик" ордени;
2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
"Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради" - дейилади театр баёнотида.