Япониянинг Хиросима префектурасидаги фармацевтика компаниясининг заводида портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳодиса Maruzen Pharmaceuticals заводида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, завод ҳудудида ёқилғи ташувчи машина портлаган.
Ҳодиса натижасида камида беш киши касалхонага ётқизилган, улардан икки нафари оғир аҳволда. Ёнғин ва қутқарув хизматлари воқеа жойида ишламоқда.