Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жапаров: Ўғлим таржимонлик қилган холос, оилам давлат ишларига аралашмайди

Жапаров: Ўғлим таржимонлик қилган холос, оилам давлат ишларига аралашмайди



Садир Жапаров ўз оиласи давлат ишларида иштирок этаётгани ҳақидаги гап-сўзларга жавоб берди. Унинг айтишича, на болалари, на бошқа яқинлари сиёсат ёки давлат тизимида иштирок этмайди.

Сўнгги пайтларда крипто миллиардер Жастин Саннинг Ала-Арча миллий боғига ташрифи ва унга президентнинг ўғли ҳамроҳлик қилгани муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Жапаров бу ҳолатни изоҳлаб, ўғли фақат таржимон сифатида ёрдам берганини, давлат ишларига аралашмаганини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, у бошиданоқ аниқ позиция олган: олдинги раҳбарлар хатосини такрорламаслик. Шу сабаб у ака-укаларини ҳам лавозим ёки давлат идораларига яқинлаштирмаслигини айтди.

Шу билан бирга, у акаси Сабир билан боғлиқ можарога ҳам тўхталди. Ижтимоий тармоқларда унинг олтин қуймалари билан тушган сурати тарқалган. Президент бу ҳолатни хато деб баҳолаб, сурат Туркиядаги заводда олинганини ва нотўғри талқин қилинганини айтди.

Киритилди: 23:04 27.04.2026. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!