Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Японияда Ўзбекистонга мактаб саёҳатларини ташкил этишга қизиқиш ортмоқда

Японияда Ўзбекистонга мактаб саёҳатларини ташкил этишга қизиқиш ортмоқда

2025 йил март ойида Осакадаги Сеикё Гакуэн мактабининг қарийб 50 нафар ўқувчиси Тошкент ва Самарқандга келган. Сафар таассуротлари асосида “Ўзбекистонга мактаб саёҳати” номли нашр ҳам тайёрланган.

Шундан сўнг Осакадаги бошқа мактабларда ҳам Ўзбекистонга таълимий саёҳатлар уюштиришга қизиқиш ошган. Сеикё Гакуэн 2027 йил март ойида навбатдаги гуруҳни Ўзбекистонга юборишга тайёргарликни бошлаган.

Шунингдек, 2026 йил октабрида Осакадаги мактабда Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ҳақида тақдимот ва интерактив семинар ўтказиш режалаштирилган.

Киритилди: 18:09 15.08.2026. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!