Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Финляндия президенти Зеленскийнинг журналистлар билан суҳбатлашишига йўл қўймади

Финляндия президенти Зеленскийнинг журналистлар билан суҳбатлашишига йўл қўймади

Финляндия президенти Александр Стубб Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг Ослода журналистлар билан мулоқот қилишига йўл қўймади. Бу ҳолат АҚШ вакиллари билан учрашув олдидан содир бўлган.

РИА Новости хабар беришича, Стубб Зеленскийни "ҳимоя қилиш" баҳонасида қўшни хонага чақирган.

Дастлаб Финляндия президенти қўл ишораси билан Зеленскийни ёнига чақирди. Бироқ Украина раҳбари журналистларнинг саволларига жавоб бериш учун тўхтади.

Шундан сўнг Стубб яна қўли билан ишора қилиб, уни қўшни хонага ўтишга ундади.

"Биз сени ёлғиз қолдирмаймиз, сени ҳимоя қиламиз. Шунинг учун бу ёққа кел", — дея Стуббнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Киритилди: 23:07 20.10.2026. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!