Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Ҳурмуз бўғозидаги интернет кабелларига зарба бериши мумкин — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили

Эрон Ҳурмуз бўғозидаги интернет кабелларига зарба бериши мумкин — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили



Эроннинг Fars агентлиги хабар беришича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили Ҳусайн Моҳаббий АҚШни янги ҳужумлардан огоҳлантириб, Ҳурмуз бўғози орқали ўтадиган сувости интернет кабелларини тилга олган.
Унинг айтишича, бўғоз остида 7 та йирик интернет кабели ўтган бўлиб, улар орқали дунёдаги интернет ва савдо маълумотларининг катта қисми узатилади.

«Душманга шуни эслатамиз: янги нишонлар тақдим этилади. Янги қуроллар намойиш этилади ва натижада минтақадаги Америка қудратининг қолган қисмларини ҳам йўқотамиз», — деди Моҳаббий.


Унинг баёноти АҚШга қарши янги зарбалар эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш сифатида янгради.

Киритилди: 18:06 20.10.2026. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!