АҚШ Қуруқликдаги қўшинлари Европада ҳарбий можаро келиб чиққан тақдирда юқори баландликда учувчи аэростатларни оммавий равишда қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
The War Zone порталининг хабар беришича, бу ҳақда америкалик генерал Стивен Карпентер маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, аэростатлардан турли ҳарбий вазифаларни бажариш, жумладан, маълумот узатиш ва қуролларни ишга тушириш (учириш) учун фойдаланиш мумкин.
Қуролли можаро юз берган тақдирда, Европа ҳарбий ҳаракатлар театрига юзлаб ёки ҳатто минглаб шундай аппаратларни сотиш (етказиб бериш) кўзда тутилмоқда.
"Биз стратосферани юқори баландликдаги аэростатлар билан, унда ҳам бир вақтнинг ўзида 200–300 тадан тўлдиришни истардик", — деди Карпентер.