Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Саудияда Маккадаги масжидда «ахлоқсиз ҳаракат» содир этган икки Бангладеш фуқароси қатл этилди — The Daily Star

Саудияда Маккадаги масжидда «ахлоқсиз ҳаракат» содир этган икки Бангладеш фуқароси қатл этилди — The Daily Star


Маккада Назирул Ислом Абдул Басир ва Сити Ахтар исмли икки Бангладеш фуқароси масжидда «ахлоқсиз ҳаракат» содир этганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Саудия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, суд уларни айбдор деб топиб, таъзир асосида ўлим жазосини тайинлаган.

Ҳукм 14 октябрь куни Макка минтақасида ижро этилган. Саудия томони жазога масжид дахлсизлиги, шунингдек, воқеа содир бўлган вақт ва жойнинг мақоми билан боғлиқ ҳолатларни асос қилиб келтирган.

Бироқ Саудия расмий баёнотида икки фуқаронинг айнан қандай ҳаракат содир этгани, воқеа қайси масжидда юз бергани ва улар қачон қўлга олингани очиқланмаган.

Бангладешнинг Жиддадаги Бош консуллиги эса қатллар ҳақида олдиндан хабардор қилинмаганини билдириб, Саудия ташқи ишлар идорасидан расмий маълумот ва иш тафсилотларини сўраган.
Киритилди: Бугун 17:21. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!