Бугун 5 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Японияда тарихда биринчи марта аёл киши бош вазир бўлиши мумкин

Японияда тарихда биринчи марта аёл киши бош вазир бўлиши мумкин

Бу ҳақда Кyodo хабар бермоқда.

Агентлик хабарига кўра, Япониянинг собиқ ички ишлар вазири Санаэ Такаити ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) раҳбарлиги учун сайловда ғалаба қозонди.

"ЛДП янги раҳбарининн ваколати 2027 йилгача давом этади. ЛДП раислиги сайловларида ғалаба қозониш автоматик равишда Япония бош вазири лавозимига тайинланишни кафолатламайди, чунки партия парламентдаги кўпчилик ўринни йўқотган. Бироқ ЛДП “Комэйто” партияси билан коалицияда парламентдаги энг нуфузли сиёсий куч бўлиб қолмоқда", дея ёзмоқда Кyodo.

Нашрнинг маълум қилишича, Такаити октябр ойидаёқ лавозимига киришиши ва Япониянинг биринчи аёл бош вазири бўлиши мумкин.

Киритилди: 21:19 04.10.2025. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!