Бу ракеталар Хитойгача етиб бориш имконига эга, деб ёзмоқда Kyodo.
"Mitsubishi Heavy Industries мудофаа гиганти томонидан ишлаб чиқилган ва модернизация қилинган Type-12 “ер-кема” синфидаги комплексининг учиш масофаси дастлабки 200 километрдан 1000 километргача оширилди. Бу Япония зарба бериш воситаларини принципиал жиҳатдан янги оператив даражага олиб чиқади", дея хабар бермоқда нашр Япония Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб.
Маълумотларга кўра, март ойи охирига қадар ракета батареялари Япония жануби-ғарбидаги Кумамото префектурасида жойлаштирилади. Келаси йили эса ракеталар Токиодан ғарбдаги Сидзуокада пайдо бўлади.
Расман Япония ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш дастурини амалга оширмоқда, бироқ Пекинда бу ҳаракатлар бошқача баҳоланмоқда.
"Агар Япония Хитой суверенитети ва хавфсизлигига тажовуз қилишга журъат этса, у муқаррар равишда кескин зарбага дуч келади ва қақшатқич мағлубиятга учрайди", — дея огоҳлантирди Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили Цзян Бин.