Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Япония H3 ракетаси воситасида Митибики-6 навигация сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди

Япония H3 ракетаси воситасида Митибики-6 навигация сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди

Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) оғир юк кўтарувчи H3 ракетаси воситасида Митибики-6 сунъий йўлдошини учирди.

Унинг парвози мамлакат жануби-ғарбидаги Танэгасима коинот марказидан Япония Аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) томонидан трансляция қилинди.

Қайд этилишича, агар сунъий йўлдош орбитага муваффақиятли чиқарилса, у Quasi-Zenith Satellite System (QZSS) расмий номига эга бўлган Япониянинг “Митибики” глобал жойлашишни аниқлаш тизимининг ишлашини таъминловчи бешинчи операцион қурилмага айланади. 2026 йилга келиб, Митибики сунъий йўлдошлари сонини еттитага, 2030 йилларнинг охирига келиб эса ўн биттага етказиш режалаштирилган.

H3 Япониянинг суюқ ёнилғида ҳаракатланадиган энг йирик ракетаси ҳисобланади. Унинг узунлиги 63 метр, диаметри 5,2 метр, юк кўтариш қуввати 4 дан 6,5 тоннагача

Киритилди: 11:21 03.02.2025. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!