Ўзбек алифбосидаги ҳарфлар ўзгаргани билан фуқароларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатлари алмаштириш муддати етмагунга қадар ўзгартирлмайди.
“Балки 10 йил, балки 15 йилдан кейин қайсидир ҳужжатимизни алмаштириш муддати келар. Ҳужжатларни ўз алмаштириш муддати келмагунча, уни қайтадан қилиш мажбурияти йўқ. Ҳеч қандай ҳужжатларда мажбурий тарзда ўзгартиришлар бўлмайди”, - деди Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти директори Мақсуд Асадов.