Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган. Президентнинг таъкидлашича, ушбу объектларга зарба берилган пайтда ижтимоий тармоқларда нафрат, бўлиниш ва провокациялар камайган.
“Ботлар сони камайди, бу ботлар қаердан келиб чиқаётгани эса жуда аниқ кўриниб турибди”, деб таъкидлаган у.