Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туркияда туристлар автобуси ва юк машинаси тўқнашувида 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда туристлар автобуси ва юк машинаси тўқнашувида 11 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Маниса провинциясида сайёҳлик автобуси ва юк машинаси тўқнашувида 11 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳат олди.

Авария «Гебзе — Орхангази — Измир» автомагистралининг Оқҳисор туманидаги пуллик йўл станцияси яқинида содир бўлган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари, ўт ўчирувчилар ва полиция юборилган.

ntv.com.tr хабарига кўра, автобус Бурсадан Денизли провинциясининг Памуккале туманига кетаётган эди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, автобус ҳайдовчиси керакли чорраҳадан ўтиб, кейин орқага қайтишга ҳаракат қилган. Ўша пайтда юк машинаси автобусга орқадан урилган. Ҳозирда авария ҳолатлари текширилмоқда.

Маниса провинцияси губернатори Ваҳдеттин Ўзканнинг сўзларига кўра, жароҳатланганлардан бирининг аҳволи оғир. Қолган жароҳатланганлар минтақадаги турли касалхоналарга ётқизилган.

Прокуратура томонидан бахтсиз ҳодиса бўйича тергов бошланди.

Киритилди: Бугун 01:00. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!