Ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги аэропортига уч марта ҳужум қилганини маълум қилди.
Шунингдек, ҳаракат Саудия Арабистонининг Даммам шаҳри аэропорти ва Saudi Aramco нефт компанияси объектларига зарбалар бергани ҳақида хабар берди, бироқ Саудия Арабистони расмийлари бу ҳужумларни ҳозирча тасдиқламади.
Аввалроқ, Яман ҳусийлари Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужум қилди, 12 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.