Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ядровий дастур ва санкциялар. Эрон Европа давлатлари билан музокараларни "ошкора ва мазмунли" деб атади

Ядровий дастур ва санкциялар. Эрон Европа давлатлари билан музокараларни "ошкора ва мазмунли" деб атади

Эрон ядровий дастури бўйича Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бу Ислом Республикаси билан Ғарб давлатлари ўртасидаги Исроил билан бўлган 12 кунлик уруш ва Эрон ядровий объектларининг Исроил ва АҚШ ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилиниши ортидан бўлиб ўтган илк музокаралардир.

Евротройка давлатлари музокараларда Эронга яқинлашиб келаётган муддатни кечиктиришни таклиф қилишни режалаштирган — агар Эрон бир қатор шартларга рози бўлса, жумладан Вашингтон билан музокараларни қайта бошлаш ва МАГАТЭ инспекторлари билан ҳамкорлик қилиш.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Казим Ғарибободӣ музокараларни мазмунли деб атади ва маслаҳатлашувлар давом этишини тасдиқлади.

Киритилди: 17:50 25.07.2025. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!