Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразм вилоятида интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолати фош этилди

Хоразм вилоятида интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолати фош этилди

Telegram мессенжерида ташкил этилган канал-бот орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан боғлиқ ҳолат тезкор тадбир давомида аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолати фош этилди.

Маълумотларга кўра, Telegram мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар фуқарога 0,5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотишга келишган. Гиёҳвандлик воситаси бот томонидан тақдим этилган геолокация бўйича Урганч тумани “Киллавут” маҳалласидаги уй олдига қолдирилган.

Аниқланишича, гиёҳвандлик воситаси учун 224,4 минг сўм пул маблағи фуқаро Я.Г.нинг банк картасига ўтказиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Киритилди: 21:05 14.01.2026. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!