"Ўзэнергоинспекция" Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ИИБ иштирокида ўтказилган назорат тадбирида Урганч тумани "Оқ ариқлар" МФЙда жойлашган "И. Т. Б. Қ." МЧЖ суғориш мақсадида фойдаланаётган сув насослари учун электр таъминоти билан шартнома расмийлаштирмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 8 миллиард 672 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.