Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хоқон Фидан ҲАМАС делегацияси билан Ғазода ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилди

Хоқон Фидан ҲАМАС делегацияси билан Ғазода ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Анқарада Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати делегацияси билан учрашди.

Учрашувда томонлар Яқин Шарқдаги сўнгги вазият, хусусан, Ғазода ўт очишни барқарор тўхтатишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилиш ва бунинг салбий оқибатлари юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳаракат Сиёсий бюроси раҳбари Муҳаммад Дарвиш бошчилигидаги ҲАМАС делегацияси аввалроқ Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин билан учрашган эди.

Киритилди: 11:12 20.04.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!